"Челси" Мендини харид қилишга яқин турибди

"Ренн" дарвозабони Эдуар Менди фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.

28 ёшли посбоннинг трансфери бўйича, Лондон клуби ва францияликлар ўртасида кечаётган музокара сўнги босқичда, дея хабар бермоқда Goal.com журналисти Кевин Палмер.

Бир неча кун илгари, "Челси" "Аякс" дарвозабони Андре Онана ва ПСЖ посбони Альфонс Ареоля хизматларига қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!