“Челси” мени озод қилсин!

“Челси”нинг асосий таркибига кира олмаган Тьемуэ Бакайоко клуб билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланмоқчи.

Маълумотларга қараганда, тажрибали ўйинчига Англия ва Италия чемпионатлари вакилларидан таклифлар бўляпти. Хусусан, “Ньюкасл Юнайтед” ва “Монца” Бакайокони ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

“Челси” франциялик футболчини 2017 йили “Монако”дан 40 миллион еврога трансфер қилган. Кейинчалик “аристократлар” уни “Наполи”, “Монако” ва “Милан”га бир неча бор ижарага жўнатди. Айни пайтда Бакайоко “Милан” жамоасидан вақтинчалик қўним топган.

Футболчининг лондонликлар билан шартномаси яна икки мавсумдан кейин якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!