Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини “Челси”да давом эттириши ҳам мумкин. AS нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 24 ёшли испаниялик футболчи учун 80 млн евро таклиф қилишмоқда. Аммо, “қироллик клуби” футболчисини 90 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, Мората  тез кунларда “Челси” билан шартнома имзолайди. Эслатиб ўтиш лозимки, Альваро бундан аввалроқ, аниқроғи ўтган йили ўзига “Челси”дан 70 миллион евролик таклиф бўлгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Моратага дастлаб “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқаётган эди. Бироқ, манкуанликлар оҳирида Ромелу Лукаку вариантини танлашди.