“Челси” мураббийи мавсум якунлангач Англия терма жамоасида иш бошлайди
Ads

Лондоннинг “Челси” клубида аввалига бош мураббий Жозе Моуриньюга, эндиликда эса Антонио Контега ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Стив Холланд мавсум якунлангач Англия терма жамоасида иш бошлайдиган бўлди.

Англия футбол ассоцацияси (FA)нинг расман маълум қилишича, Холланд терма жамоа бош мураббийи Грет Саутгейтга ёрдам беради.

Маълумот учун, Холланд ва Саутгейт ўзаро бегона эмас, боиси бу иккала мураббий ўз вақтида Англия ёшлар терма жамоасида бирга фаолият олиб боришган.