"Челси" мухлислари учун хушхабар!

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лофтус-Чик жаҳон чемпионатидан олдин жароҳат олган эди. Бунгача у асосий таркибда премьер-лигада кетма-кет 6 та ўйинда майдонга тушган.

Лофтус-Чик жорий мавсум ҳам марказий ярим ҳимоячи, ҳам ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади.

Бундан аввалроқ Лофтус-Чик А Серияга ўтиши, унинг хизматларига "Милан" қизиқиш билдираётган ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!