“Челси” МЮ кутаётган юлдузни олмоқчи

Ёзги трансферлар вақтида “Реал”ни тарк этадиган Рафаэль Варанга асосий даъвогар сифатида “Манчестер Юнайтед” эътироф этилаётган эди. Франциялик ҳимоячи Англияга кўчиб ўтиш учун ПСЖдан бўлган таклифни рад этди.

Энди Варанга “Челси” ҳам даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга қараганда, Томас Тухель “Бавария”дан Никлас Зюлени олиш фикридан воз кечган ва эътиборини “Реал” ҳимоячисига қаратган.

“Қироллик клуби” янги шартномани қабул қилмаган Варанни ёзда сотиб юборишга қарор қилган. Мадридликлар тажрибали футболчини 50-60 миллион еврога баҳоламоқда.

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Челси” ва “Реал” ўзаро тўқнаш келади. Вараннинг трансфери айнан мана шу учрашувда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!