"Челси" МЮ қизиқаётган ҳужумчини қўлга киритмоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби "Ипсвич" ҳужумчиси Лиам Делапни қўлга киритиш нийятида. Бу футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Британиянинг машҳур онлайн нашри The Sun.

Манбага кўра, "кўклар" ҳужумчини харид қилиш учун "Ипсвич"га 35 миллион евро тўлашга тайёр. Қайд этилишича, Делапнинг ўзи "Челси" бош мураббийи Энсо Мареска қўл остида ўйнашни хоҳламоқда. Улар аввалроқ "Манчестер Сити" академиясида бирга ишлашган.

"Ипсвич Таун" АПЛдан тушиб кетгани сабабли футболчининг товон пули 30 миллион фунтни ташкил этади. Жорий мавсумда Делап 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!