"Челси" нақд 7 та футболчини трансферга қўймоқчи

  • 23 декабрь, 2020, 21:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида нақд 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports Italia мухбири Анжело Манжианте хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” ҳимоячилар - Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен ва Маркос Алонсо, ярим ҳимоячилар - Жоржиньо, Росс Баркли, Дэнни Дринкуотер ва Виктор Мозесни трансферга қўймоқчи.

Лондон клуби ушбу трансферлардан тушган маблағларни келаси ёз "Боруссия Д" форварди Эрлинг Холанд ва "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни сотиб олиш учун сарфламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!