«Челси» нидерлландиялик яримҳимоячини сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клуби «Вест Хэм» таркибида тўп сураётган голландиялик вингер Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Си Филлипс хабар берди.

Маълумотларга кўра, лондонликлар Саммервиллни эҳтимолий равишда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Алехандро Гарначога ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Футболчининг «Вест Хэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали Крисенсио Саммервиллнинг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Голландиyalик вингер ҳозирга қадар «Вест Хэм» сафида 56 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида саккизта гол урган ва еттита голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!