"Челси"нинг "бош оғриқ" футболчисини 30 миллион еврога олишди
«Челси» марказий ҳимоячиси Трево Чалоба фаолиятини Италиянинг «Комо» жамоасида давом эттиради. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, италияликлар 27 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувни бугунёқ якунига етказишга ишонмоқда. Келишув қиймати бонусларсиз 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришилган, унга кўра Чалоба йилига 3,6 миллион евро маош олади.
Трево Чалоба профессионал карьерасини тўлиқ «Челси» тизимида ўтказди. Лондон клубининг асосий жамоаси сафида у жами 151 ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.
Янги мавсумда «Комо» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этади. Сеск Фабрегас бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Серия А чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақага йўлланма олган эди. Эслатиб ўтамиз, Фабрегаснинг ўзи ҳам бир пайтлар «Челси»да тўп сурган.

Фикрлар