"Челси" "Ньюкасл" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Челси" ёзда "Ньюкасл" етакчиси Бруну Гимарайншни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, Бруну Лондон клуби раҳбариятининг фикрича "кўклар"нинг янги лойиҳасига жуда мос келади. Бразилиялик хавбекнинг ўзи ҳам "аристократлар" жамоасига ўтишга қарши эмас.
28 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 75 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Гимарайш жорий мавсум "қарғалар" сафида 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 9 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар