"Челси" ўзи воз кечган футболчини ортга қайтармоқчи
«Вильярреал» таркибида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Ренату Вейга яна «Челси»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 23 ёшли португалиялик футболчини яна ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Вейга 2024/25 йилги мавсумда «Челси» шарафини ҳимоя қилган, 2025 йил ёзида эса лондонликлар уни 24,5 миллион евро эвазига «Вильярреал»га сотган эди.
Жорий мавсумда Ренату Вейга барча мусобақаларни ҳисобга олганда саккизта ўйинда майдонга тушди ва бир голли узатма муаллифига айланди.
Ҳимоячининг «Вильярреал» билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари португалиялик футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар