“Челси” олти нафар юлдузи билан хайрлашмоқда. Биринчиси кетди
“Челси” таркиби жиддий ўзгаришларга юз тутмоқда. Янги бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзи фойдаланмайдиган футболчиларга чиқиш эшикларини очиб берди.
Клубни тарк этаётган ўйинчилар орасида машҳур юлдузлар ҳам бор, деб хабар тарқатди The Telegraph нашри.
Жамоада қолиши кўп муҳокама қилинган Н’Голо Канте узоқ ўйлаб ўтирмай, мўмай даромад топиш мақсадида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига ўтиб кетди. Араблар билан тўрт йиллик шартнома тузган футболчи жами 100 миллион евро ишлаб торпади.
“Аристократлар” ёзги трансферлар мавсуми давомида яна беш нафар юлдуз – дарвозабон Эдуар Менди, ҳимоячи Калиду Кулибали, ҳужумкор футболчи Ҳаким Зиеш, ҳужумчилар Ромелу Лукаку ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан ҳам хайрлашади.
Фикрлар