"Челси" орадан 11 йил ўтиб МЮ ўрнатган рекордни такрорлади

Лондоннинг "Челси" клуби кеча Европа лигаси финалида ҳамшаҳари "Арсенал"ни (4:1) йирик ҳисобда енгиб, бош совринни қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Эътиборлиси, "аристократлар" бутун мусобақа давомида бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлишмади – 12 та ғалаба ва 3 та дуранг. Шу тариқа "Челси" 2008 йилдан буён еврокубокларда бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмай, чемпион бўлган илк  жамоага айланди.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигасида бирорта учрашувда мағлуб бўлмай, якунда ғалаба нашидасини сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!