“Челси” Оскарнинг трансферидан тушган пулни нима қилмоқчи?
Лондоннинг “Челси” клуби Оскарнинг трансферидан тушадиган мўмайгина пулни нимага сарфлашни ошкор қилди. Таъкидлаш керакки бразилиялик футболчи тез кунларда 60 миллион евро эвазига Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига трансфер қилинади.
Daily Telegraph нашрининг маълум қилишича, лондонликлар бу пулларга “Монако”дан иккита футболчи ҳарид қилишни режалаштирмоқда. Булар ҳимоячи Жибриля Сидибе ҳамда ярим ҳимоячи Тьемуа Бакайоколардир.
Маълумот учун, 24 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум 24та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голлли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Монако” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Яна бир футболчи, 22 ёшли хавбек эса жами 25та ўйинда майдонга тушган ва 1та голга муаллифлик қилган. Унинг монаколиклар билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар