“Челси” ўз клубида бир дақиқа ҳам ўйнамаган ҳужумчини олади
“Челси” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар “Атлетико”га тегишли бўлган 20 ёшли ҳужумчи Саму Омородионни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Истеъдодли форвард “матрасчилар” сафида бирор дақиқа ўйнамаган бўлса-да, ижара асосида “Алавес”даги ўйинлари билан “аристократлар” эътиборини қоўонди.
Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо “Атлетико” раҳбарияти лондонликлар 35 миллион фунт тўласа, ўйинчини қўйиб юборишга рози бўлишини таъкидламоқда.
Омородион вакиллари “Челси” билан ўз мижозларининг шартномаси бўйича музокараларни бошлаб юборган. Мадридликлар эса, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансферини якунлаши билан “аристократлар” билан ишга киришади.
Саму Омородион асли “Гранада” тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликлар уни ўтган ёзда 6 миллион еврога трансфер қилиб, дарров “Алавес”га жўнатиб юборган эди.
Фикрлар