“Челси” ўз тарбияланувчиси учун 50 млн фунт таклиф қилди

“Аристократлар” сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлардан кейин трансфер бозорида яна фаолликни оширдилар. Бу сафар Фрэнк Лэмпарднинг нигоҳи “Вест Хэм”да ўйнаётган ярим ҳимоячи Деклан Райсга қаратилган. Ўз навбатида, “болғачилар” раҳбарияти умидли футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.

“Биз уни сотмоқчи эмасмиз. Инглиз футболининг келажаги учун 50 млн фунт бу жуда кулгули. У бир неча кундан сўнг мавсумолди йиғинларда иштирок этиш учун жамоага қайтади. Унинг трансфери муҳокама қилинмайди”, дея муносабат билдирган “Вест Хэм” жамоаси маъмурияти.

Райс “Челси” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ 2014 йилдан бери “болғачилар” таркибида ҳаракат қилади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!