“Челси” ўзи муҳтож бўлган ўйинчини олишга қўрқяпти

“Челси” чап қанот ҳимоячиси бен Чилуэллнинг жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани “аристократлар”га қиммат тушмоқда.

Лондонликлар унинг ўрнини боса оладиган футболчи учун харажат қилишга мажбур. Ҳозирча, чап қанотда ўйнаб турган Маркос Алонсо яхши ҳимоялангани билан ўз қанотидан ҳужумга ўтиш учун тезлиги панд бермоқда.

“Челси” бу позицияга “Милан”дан кетиш илинжида юрган Тео Эрнандесни олиб келишни мўлжалламоқда. Лекин “аристократлар”ни иккита масала ўйлантириб турибди.

Биринчидан, миланликлар франциялик ҳимоячи учун катта сумма – 60 миллион евро талаб қиляпти. Иккинчидан, бу ўйинчи шу суммага олинган тақдирда ҳам Англия премьер-лигаси темпига мослаша олмаслиги мумкин.

Теони трансфер қилишга қўрқаётган “Челси” мутасаддилари энди эътиборини “Эвертон” бош мураббийи Рафаэль Бенитес билан уришиб қолган Люка Динга қаратмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!