
“Челси” ўзига гол урган футболчини тезроқ қўлга олмоқчи
“Челси” Англия премьер-лигасининг 14-турида “Брайтон”дан 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Йирик ҳисобдаги ғалабага бешинчи дақиқада “аристократлар” дарвозасини ишғол қилган Леандро Троссар катта ҳисса қўшди.
Энди “Челси” бу футболчини январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар бош мураббийи Грэм Поттер аввал “Брайтон”ни бошқаргани учун Троссарнинг имкониятларини яхши билади.
27 ёшли бельгиялик ўйинчининг ўзи ҳам совринли ўринлар ва халқаро мусобақалар ғолиблиги учун курашадиган кучли клубга ўтишга қарши эмас. Қолаверса, Троссарнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугаши “Брайтон”га қишда ўйинчини сотиб юбориб, пул ишлаб олиш имконини беради.
Троссар жорий мавсумда премьер-лигада 12 маротаба майдонга тушиб, еттита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар