"Челси" Почеттино билан шахсий келишувга эришди

"Челси" бош мураббийлигига асосий номзодга айланган Почеттино билан клуб шахсий келишувга эришди, дея хабар бермоқда "Talk Sport" нашри. "Аристократлар" тез орада расмий маълумотлар бериши кутилмоқда. 

Инсайдер Фабрицио Романо ҳам аргентиналик мутахассис лондонликлар билан сўнгги музокараларни ўтказгани ва Моурисионинг "Челси"га бош мураббий бўлиши деярли аниқлигини тасдиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Почеттино 2022 йилдан бери ишсиз юрибди. 51 ёшли мутахассисга Премьер-лига бегона эмас. У 2014-2019 йиллар оралиғида "Тоттенхэм"ни бошқарган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!