“Челси” Почеттино бўйича бир тўхтамга келди
“Челси” раҳбарияти мавсум муваффақиятсиз бўлганига қарамай, бош мураббий Маурисио Почеттинога яна имкон беради.
Журналист Бен Жейкобснинг таъкидлашича, клуб хўжайинлари аргентиналик мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришга мойил. Улар Почеттинонинг фаолиятини ижобий баҳоламоқда.
“Челси” кейинги икки мавсумда трансферларга жуда катта маблағ сарфлаганига қарамай, жанговар таркиб шакллантира олгани йўқ.
Сўнгги йилларда жамоани Томас Тухель, Грэм Поттер, Фрэнк Лэмпард бошқарди, бироқ кутилган натижа қўлга киритилмади. Почеттино ўтган йилнинг 29 майида бош мураббийликка олиб келинган эди.
Фикрлар