"Челси" Поттернинг олдинги жамоасидан футболчи олиб келмоқчи

BEPUL PROPAN

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо "Челси"нинг нишонига тушди, деб ёзади журналист Дин Жонс.
Лондон клуби 21 ёшли ярим ҳимоячини ёзги трансфер ойнасида сотиб олмоқчи.

Музокараларга "аристократлар" бош мураббийи Грэм Поттер киришган. Бунинг сабаби эса Поттер олдин "Брайтон"нинг собиқ бош мураббийи бўлган ва Кайседонинг имкониятларини яхши билади.

Эслатиб ўтамиз, эквадорлик хавбекнинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!