"Челси" премьер-лига дебютантига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

АПЛ 35-тури доирасидаги "Шеффилд" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, "Шеффилд" ҳисобидаги очколар 54 тага етди ва улар онлайн жадвалда "Вулверхэмптон"ни қувиб ўтган ҳолда 6-поғонани банд этди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Абрахамнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 82'

    Муссе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, Кепанинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлди. Ноаниқ.

  • 79'

    Жирунинг бош билан берган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 78'

    Баркли ўрнига Лофтус-Чик майдонга тушди.

  • 77'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакБёрни "Челси" марказий ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб кетди.

  • 75'

    Хадсон-Одои Рис Жеймс ўрнига майдонга тушди.

  • 72'

    Аспелекуэта узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Хендерсон ишончли ҳаракат қилди.

  • 69'

    Бешем ўрни Жагиелка билан тўлдирилди.

  • 68'

    Уотер-брек

  • 66'

    Жиру ҳаводан келаётган тўпга ерга тушмасданоқ зарба берди. Аммо тўп бироз оёққа мослашмади.

  • 66'

    Пулишич ўрнига Жиру ўйнайди.

  • 62'

    Берге ўрнига Ландстрем майдонга тушди.

  • 46'

    Маркус Алонсо ва Антонио Рюдигер майдонга тушди. Кристенсен ва Маунт захирадан жой олди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    "Сенлар тепмасанг, мана мен тепаман", дея Рис Жеймс узоқдан дарвозани ўққа тутди. Хендерсон ўз ўрнида.

  • 40'

    "Челси" "Шеффилд" ҳимоясини қай бурчакдан ёриб киришга ҳайрон.

  • 33'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Шеффилд" ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. МакБёрни боши билан Кепани музлатиб қўйди.

  • 24'

    Футболчилар чанқаб қолишди - Уотер-брек

  • 18'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдриг Кепа қўлидан чиқариб юборган тўпни дарвозага осонликча тўғрилаб қўйди. Ана холос!

  • 10'

    Кристенсен оёғини ушлаб ўтирибди.

  • 5'

    Пулишичнинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.

  • 4'

    Осборн бурчак зарбасидан қайтган тўпга шуқадар ноаниқ зарба бердики...

  • 5'

    МакГолдрикнинг зарбаси Рис Жеймснинг бошини силаб ўтиб, майдон ташқарисига йўл олди.

  • 3'

    Белдок эса сариқ карточка олиб улгурди. 

  • 2'

    Барклининг узоқдан берган кучсиз зарбаси статистикага биринчи зарба сифатида ёзилади.

  • 1'

    Ўйин бошланмаёқ "Шеффилд" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!