"Челси" Премьер-лигадаги 500-ғалабасини қўлга киритди

Лондоннинг "Челси" клуби кеча премьер лиганинг навбатдаги турида "Кристал Пэлас" жамоасини (1:0) минимал ҳисобда мағлубиятга учратиб, ўзига ҳос рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, "аристократлар" кечаги учрашувдан сўнг АПЛ тарихида ўзларининг 500 ғалабасини қўлга киритишди. Бу борада улар фақатгина "Арсенал" (512) ва "Манчестер Юнайтед" (593) жамоаларидан ортда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар мусобақада энг яқин таъқибчисини 9 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!