"Челси" қимматбаҳо ўйинчиси борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр
"Челси" ёзда украиналик вингер Михаил Мудрик борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, "кўклар" Мудрикни барқарор ўйин амалиётига эга бўладиган клубга ижарага бериш ёки товон пулини тўлаган жамоага қўйиб юборишга тайёр. Айни дамда футболчи хизматига "Арсенал" ва "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Михаил лондонликлар таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилмоқда.
Фикрлар