“Челси” қийин аҳволда

“Челси” молиявий фэйр-плей чегараларини бузмаслик учун ёзда бир неча тажрибали ўйинчиларини сотиб юборишга мажбур. Чунки ўтган мавсум якунларига кўра, клуб 150 миллион евродан ортиқ зарар кўрган, деб хабар тарқатди Times нашри.

Лондон клуби жорий мавсумнинг ўзида янги ўйинчилар трансфери учун 700 миллион еврога яқин маблағ харажат қилган. Бундан ташқари, “Брайтон” бош мураббийи Грэм Поттерни олиб келиш учун ҳам рекорд даражада пул сарфланди.

Клуб мутасаддилари молиявий вазиятни барқарорлаштириш учун биринчилардан бўлиб Конор Галлахер ва Мэйсон Маунтни сотиб юбориши айтилмоқда. Бундан ташқари, молиявий муаммолар “Челси”ни 2 миллиард еврога баҳоланаётган янги стадион қуришига тўсқинлик қиляпти.

Жамоа мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётгани ҳам клуб бюджетига салбий таъсир ўтказа бошлагани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!