"Челси" раҳбари энди янги мураббий олиб келмоқчи
"Челси" "Айнтрахт" бош мураббийи Оливер Гласнерга қизиқиш билдирмоқда.
"Bild" журналисти Кристиан Фалькнинг хабар беришича, 48 ёшли мутахассис Лондон клуби шорт-листидан ўрин олган. "Челси" ўтган ёзда Гласнер вакиллари билан боғланган эди. "Челси" раҳбари Тодд Боули Гласнернинг "Айнтрахт" билан Европа Лигасидаги ғалбасидан ҳайратда қолган.
Маълумот учун, "арристократлар" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. "Айнтрахт" эса Бундеслигада 5-ўринда жойлашган.
Фикрлар