Ads

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа етакчиси ҳисобланган Эден Азарни ўз таркибида сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бунинг эвазига бельгиялик футболчининг маошини сезиларли тарзда оширишмоқчи. Аниқроғи, “Челси” раҳбарияти Азарга ҳафтасига 340 минг евро маош таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ лондонликлар билан шартномаси 2020 йилда якунига етадиган Азарга Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.