"Челси" раҳбарияти Саррини "Ювентус"га қўйиб юборишга тайёр

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри тез орада ўз лавозимини тарк этади ва "Ювентус" бошқарувини қўлга олади. Бу ҳақда италиялик журналист Альфредо Педулла хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” раҳбарияти 60 ёшли мутахассисни қўйиб юборишга рози бўлган. Шу боис томонлар ўртасидаги келишув тез орада бекор қилинади ва Сарри унга жиддий қизиқаётган “Ювентус” бош мураббийига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Сарри ўтган мавсум “Челси” билан бирга АПЛда 3-ўринни қўлга киритди, Англия лига кубоги финалига қадар етиб борди ва Европа лигаси кубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!