“Челси” рақиб етакчисини олиб қўяди
Бош мураббий Энцо Мареска билан хайрлашганидан кейин “Челси” раҳбарияти жамоа таркибини янги ижрочилар билан кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, 2026 йилги трансферлар даврида “аристкоратлар” кўпроқ Англия Премьер-лигасига мослашган ўйинчиларни нишонга ола бошлади.
Лондон клуби мутасаддилари “Ньюкасл”дан италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тоналини олиб келмоқчи.
Football Insider нашри маълумотларига кўра, “Челси” 25 ёшли футболчини январда қўлга кирита олмаслигини билади ва шу боис, бу трансфер келаси ёзга мўлжалланган.
“Қарғалар”нинг италиялик футболчини жамоада сақлаб қолиш умиди бор. “Ньюкасл” Тонали спор ўйинларига пул тиккани учун 10 ойлик дисквалификациядан кейин уни қўллаб-қувватлаганига ишониб, Тоналидан садоқат кўрсатишини кутяпти.
Жорий мавсумда Тонали барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширган. Унинг шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarktга кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион евро.



Фикрлар