"Челси" "Реал" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ёзги трансфер ойнасида "Реал" ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Topskills Sport Uk" нашри маълум қилди.

Манбада берилган маълумотга кўра, бразилиялик футболчи "кўкларнинг" ёздаги асосий трансфер мақсади ҳисобланди. Лондонликлар Эндрикдан қанотда эмас, балки марказий ҳужум чизиғида фойдаланишни режа қилган. 

Маълум бўлишича, "Челси" раҳбарияти Мадрид клубига таклиф билан чиқишга чиқишга шошилмаяпти. Бироқ, "аристократлар" вингер учун "Реал"га 70-80 миллион атрофида маблағ беришга тайёр.

Маълумот учун, 19 ёшли футболчи ҳозирда ижара асосида Франциянинг "Лион" жамоаси сафида ҳаракат қилиб келмоқда.  Жорий мавсум ҳужумчи 5 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 5 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб, қўйишга эришди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!