"Челси" "Реал" юлдузига қизиқмоқда, аммо шарт бор

Лондоннинг "Челси" клуби Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

"Chelsea Chronicle" маълумотига кўра, инглиз клуби трансферда жиддий муаммога дуч келиши мумкин. Гап шундаки, француз ярим ҳимоячиси фақат Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтишни хоҳламоқда — бу унинг асосий шарти ҳисобланади.

Шу сабабли, агар "Челси" келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритмаса, бу трансферни амалга ошириш жуда қийин бўлади.

Маълумот учун, Камавинга 2021 йилда "Ренн"дан "Реал"га 31 миллион евро эвазига ўтган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 34 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!