"Челси" "Реал"нинг асосий таянчларидан бирини сотиб олиши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Лондоннинг "Челси" жамоасида давом эттириши мумкин. Бразилиялик футболчи "қироллик клуби"дан узоқ муддатли шартнома талаб қилмоқда. Бу эса Мадрид клубига унчалик маъқул келмаган. Шу сабаб футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Каземиро жорий мавсум "қаймоқранглилар" билан Испания чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди. Daily Mirror нашрининг хабар беришича, мадридликлар 30 ёшли ярим ҳимоячини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

"Челси" ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин бўлган Жоржиньога ўринбосар қидирмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 31 ўйин ўтказиб, битта гол ва 3 голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!