"Челси" россиялик футболчи учун "Арсенал" билан рақобатлашмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Cannon нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра “аристократлар” 21 ёшли россиялик футболчининг трансферини таҳминан 10 млн фунтга баҳолашмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Россия терма жамоаси аъзосига шунингдек Лондон шаҳрининг бошқа бир клуби – “Арсенал” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида “канонирлар” Головин учун 10 миллиондан 15 миллион фунтгача маблағдан воз кечишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Александр Головин ўтган мавсум Россия премьер-лигасида жами 30та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!