“Челси” Сатпаевни қайси жамоага юборади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Х ижтимоий тармоғидаги Scout in Eurasia аккаунти Қозоғистон терма жамоаси ва Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Дастан Сатпаевнинг келажаги ҳақида маълумот билан бўлишди.

- Афсуски, “Халл Сити”нинг Дастан Сатпаевга қизиқиши ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни вақтда француз клуби “Страсбур” уни ижарага олиш учун курашда пешқадам бўлиб турибди, - деб ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик футболчи ўтган ҳафта «кўклар»нинг асосий таркиби билан Австралия ва Осиёдаги мавсумолди турнесини якунлади, бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этди ва шу жараёнда ўзининг дебют голини урди.

Сатпаевнинг «Челси» билан шартномаси расман 12 август – унинг вояга етган кунидан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ айрим манбалар Дастан Сатпаевнинг Англия Премьер-лигасига қайтган “Халл Сити”га ижара асосида ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!