“Челси” шокда: Холанд ўзига жамоа танлади!

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ҳар қандай суммага олишга рози бўлган “Челси” норвегиялик футболчи ўзига янги жамоа танлагани ҳақида хабар топди.

Маълумотларга қараганда, Эрлинг Холанд “Реал” мутасаддилари билан дастлабки келишувга эришиб бўлган ва келаси йили ёзда Мадридга кўчиб ўтишга розилик берган. Аввалроқ, дортмундликлар ёзги трансферлар вақтида асосий тўпурарини ҳеч қандай нархга қўйиб юбормаслигини таъкидлаганди.

“Қироллик клуби” бу галги трансферлар вақтида Холандни сотиб олишга пул топа олмайди. Бироқ, келаси йили Холанднинг шартномасида уни 75 миллион еврога трансфер қилиш имконини берувчи банд кучга киради. Мадридликлар шундан фойдаланмоқчи ва олдиндан футболчининг розилигини олиб қўйишди.

Холанд якунланган мавсумда 40 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига қирқта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
cr7 lm10 $$ss
15/07/2021 16:42
Realga gol mashina kelarkan