Ads

“Челси” собиқ ҳужумчиси Демба Ба фаолиятини Туркияда давом эттиради. Туркиянинг “Гёзтепе” клуби сенегаллик футболчини Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клубидан мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

Маълумот учун, Ба 2015 йилда Хитойга кетган эди ва мазкур клуб сафида 37 та расмий беллашувда майдонга тушиб, 29 та гол киритишга эришди.

32 ёшли футболчи бунга қадар «Ньюкасл Юнайтед», «Вест Хэм Юнайтед», «Челси», «Бешикташ», «Хоффенхайм», «Мускрон» ва «Руан» каби жамоаларда тўп тепган.