"Челси" Стерлингни сотиб олишга шошмоқда. Бунга сабаб нима?

"Челси" клуби "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлингни сотиб олишга ҳаракат қилади. Жамоа бу трансферни имкон қадар тезроқ амалга оширмоқчи. 

"Аристократлар" тез орада АҚШга ёзги турнеси сабаб учиб кетади. Шу туфайли улар футболчини сафар олдидан қўлга киритишни мақсад қилган. 

Ҳозирда "шаҳарликлар" билан музокаралар давом этмоқда. Лондонликлар инглиз учун 45 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр. 

Раҳимнинг ўзи ҳам Манчестердан кетишга қарши эмас. Маълум бўлишича, у "Челси"га ўтиш борасида Томас Тухель билан келишиб олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!