“Челси” суперфутболчини ортга қайтаради
“Челси” раҳбарияти ўз таркибида юлдуз даражасига етган Эден Азарни яна ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
Бельгиялик ҳужумкор футболчи “Реал”да ўзини кўрсатолмаётган, кўп жароҳат олаётган ва соғлиғида муаммолар борлигига қарамай, уни яна ўз таркибида кўрмоқчи. Лондонликлар бу футболчини анча арзон сумма – 40-50 миллион еврога сотиб олишни истаяпти. Улар бу трансферни ёзда расмийлаштирмоқчи.
Азар “Челси”дан “Реал”га 2019 йили 100 миллион евродан ортиқроқ маблағ эвазига ўтганди. Бироқ, у испан футболига мослаша олмади. 30 ёшли футболчи жорий мавсумда Ла Лигада атиги саккизта учрашувда қатнашиб, иккита гол урди.
Фикрлар