"Челси" суперҳужумчи масаласида музокараларни бошлади

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Het Laatste Nieuws нашри тарқатган хабарга қараганда, “Челси” 28 ёшли бельгиялик футболчининг агенти билан музокараларга киришган. “Аристократлар” Лукакуни қўлга киритиш учун ўзининг бир қатор футболчиларини сотиб юборишга ҳам тайёр.

“Челси” Лукаку учун бегона эмас. У 2011-2014 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва кейин "Эвертон"га йўл олган.

Ромелу жорий мавсум Италия А Сериясида 36 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 24 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!