“Челси” суперҳужумчига эга бўлади

“Челси”ни қабул қилиб олган Томас Тухель клуб хўжайини Роман Абрамовичдан Эрлинг Холанд трансферини сўраган эди. Клуб раҳбари унинг бу истагини рўёбга чиқаришга рози бўлди.

Маълумотларга қараганда, Роман Абрамович Холанднинг трансфери учун керакли суммасини ажратишга қарор қилган. “Боруссия” норвегиялик ҳужумчи учун 100 миллион евродан кўпроқ бадал пули талаб қилиши айтилмоқда.

 Ўз навбатида, Абрамович бу трансфер амалга ошиши учун жамоа мавсумни кучли тўртликда якунлашини ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишини талаб қилмоқда.

Эрлинг Холанд бир йил аввал Дортмундга кўчиб ўтганидан бери “Боруссия” сафида 38 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 37 марта аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!