“Челси” супертрансферни ҳал қилди

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку тез орада “Челси”га кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, бельгиялик ҳужумчи ўзи мухлислик қиладиган клуб вакиллари билан беш йиллик шартномага келишиб бўлган. Ромелу ҳар мавсум 15 миллион евро миқдорида маош олади.

Айни пайтда “Интер” лондонликлардан янги расмий таклиф кутмоқда. Авварлоқ, Италия чемпиони бўлган клуб “Челси”нинг 120 миллион евролик ва 100 миллион еврога Маркос Алонсони қўшиб бериш таклифини қабул қилмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!