“Челси” суперюлдузидан воз кечди

  • 02 Jun 19:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” ўтган ёзда Томас Тухелнинг талаби билан “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни рекорд сумма – 113 миллион еврога трансфер қилган эди.

Tecno

Англияга қайтган бельгиялик ҳужумчи ҳали ҳамон инглиз футболига мослаша олмагани кўриниб қолди. Ромелу жами 44 та ўйинда 15 та гол ва иккита ассист қайд этди. Табиийки, бу натижа "аристократлар“ни умуман қониқтиргани йўқ.

Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти қимматбаҳо ўйинчидан воз кечишга қарор қилган. Трансфер суммаси катта ўйинчини сотиш осон эмас. Шунинг учун лондонликлар 29 ёшли форвардни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бермоқчи.

Унга кўра, Лукакуни олмоқчи бўлган клуб ижара суммаси сифатида 20 миллион евро тўлайди ва келаси йили Ромелуни 70 миллион еврога сотиб олиш мумкин бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!