"Челси" трансферлардан тўхтамаяпти! Бу сафарги нишон ЖЧ юлдузи

"Челси" яна бир футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

"Record" нашри тарқатган хабарга кўра, лондонликлар ўз таркибини маҳоратли ярим ҳимоячи билан тўлдиришни мақсад қилган. Шу боис клуб "Бенфика" вакили Энцо Фернандес трансферига қайтди.

Маълум бўлишича, "аристократлар" уни сотиб олишга бир неча марта уриниб кўрган, аммо ҳаракатлар муваффақиятсизлик билан якунланган. Шунга қарамай, жамоа ўз имкониятидан фойдаланмоқчи.

22 ёшли футболчининг "бургутлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 55 миллион еврони ташкил этади.

Энцо Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган мундиалнинг энг яхши ёш футболчиси совринига эга чиққанди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!