"Челси" Тухель келганидан буён мунтазам майдонга тушиб келаётган футболчига янги шартнома таклиф қилади

"Челси" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Антонио Рюдигерни таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, германиялик футболчига "Тоттенхэм"дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаганини сезган "аристократлар" унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Айтиш керакки, жамоага Томас Тухель келгач, Рюдигер мунтазам равишда майдонга тушиб келмоқда.

28 ёшли Рюдигер жорий мавсум "Челси" сафида 19 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!