"Челси" Тухель ўрнига 3 та номзод топиб қўйди

"Челси" Томас Тухелни ишдан бўшатгач, янги мураббий олиб келиш устида ишламоқда. Асосий номзод - "Брайтон" устози Грэм Поттер. 

Шунингдек, "кўклар" ПСЖ собиқ устози Маурицио Почеттино ва Зинедин Зидан билан ҳам музокаралар олиб борилган. 

"Sky Sports" нашри берган хабарга кўра, клуб раҳбарияти "Брайтон" билан Поттер масаласида суҳбат олиб борган. Бундан ташқари, Почеттино ҳамда Зидан варианти ҳам муҳокама қилинмоқда. 

Қайд этиш лозим, "Челси" бугун Тухель билан ҳамкорликни якунлаганини эълон қилди. Немис мутахассиси Лондон клубида 2021 йилнинг январидан буён ҳамкорлик қилиб келаётганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!