"Челси" учун Энцони қўлга киритиш осон бўлмаяпти
"Челси" ва "Бенфика" ҳали ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг трансфери борасида келишиб олгани йўқ. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. "Аристократлар" португал клуби сўраган пулни бериш ниятида эмасга ўхшайди. Натижада Энцо Лиссабонда қолиши мумкин. 24 ёшли футболчини қўлга киритиш учун "Челси" раҳбарияти "Арсенал" ва "Атлетико" каби клублар билан рақобат қилишга тайёр.
Маълумот учун, Энцо Фернандес жорий мавсум "бургутлар" сафида 25 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 5 та голли узатма бор. Фернандес ўтган ой Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган эди.
Фикрлар