"Челси" учун яхши янгилик: Жароҳат олган икки футболчиси сафга қайтди

  • 09 Sep 14:55
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби Англия Премьер-лигаси ўйинлари қайта бошланишидан олдин муҳим бонусга эга бўлди. Журналист Саймон Филлипсybyu хабарига кўра, марказий ҳимоячи Бенуа Бадьяшиль ҳамда ярим ҳимоячи Ромео Лавия жамоа билан умумий машғулотларга қайтди.

Tecno

Икки футболчи ҳам Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида майдонга тушганди, аммо ҳозиргача жароҳат сабаб, жорий мавсумда АПЛда ўйнашмади.

Энцо Мареска шогирдлари 13 сентябрь, шанба куни "Брентфорд" меҳмони бўлади. Ушбу беллашув Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олиб Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!