"Челси" уни олиб қолса, Ҳусановнинг ҳолатига ўхшаш манзара юз беради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол бўйича инсайдер ва спорт журналисти Роб  Лондоннинг «Челси» клуби янгиликлари бўйича ихтисослашган мутахассис ҳисобланади. У лондонликлар  жамоасининг Қозоғистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев трансферига баҳо берди. 

Экспертнинг таъкидлашича, бу трансфер нафақат клуб, балки бутун Қозоғистон футболи учун тарихий аҳамият касб этади. 

- Балки кўплаб мамлакатлар бундай ҳолатни одатий нарса деб қабул қилар, лекин Дастан Сатпаев Англия Премьер-лигасида ўйнайдиган биринчи қозоғистонлик футболчига айланиши эҳтимоли мамлакат учун улкан воқеа бўлади. 

Шу боис унга бўлган катта қўллаб-қувватлаш ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак. У мамлакатнинг биринчи ҳақиқий суперюлдузига айланиши мумкин, — дея ёзади журналист ўзининг X саҳифасида.

Робнинг фикрича, бу келишув «Челси» учун тижорат нуқтаи назаридан ҳам жуда фойдали бўлиши мумкин.

- Соф тижорат жиҳатдан олганда ҳам бу «Челси» учун катта ютуқ. Агар у клубда қолиб, ижарага жўнатилмаса, Сатпаев исми туширилган жуда кўп футболкалар сотилиши тасаввур қилиш қийин эмас. Бу худди Абдуқожир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ҳолати ва унинг Ўзбекистондаги таъсирига ўхшаш манзарани юзага келтириши мумкин, — деб таъкидлайди муаллиф.

Эслатиб ўтамиз, Дастан Сатпаев расман «Челси» футболчисига август ойида, 18 ёшга тўлганидан сўнг айланади. Гарчи трансфер анча аввал амалга оширилган бўлса-да, Дастан ўзининг қардрдон клуби «Қайрат»да ижара асосида ўйнаб келди. 

«Челси» мутасаддилари иқтидорли ҳужумчини машғулотларга жалб этди ва унинг салоҳиятини бевосита баҳолайди.  Австралия ва Осиёдаги мавсумолди сафари якунидан кейин қозоғистонлик форварднинг келажагига оид қарор қабул қилинади. Маълумотларга қараганда, агар Сатпаевнинг ҳолати талабга жавоб берса у жамоада қолади, аксинча бўлиб чиқса, футболчи маҳоратини ошириш учун ижарага жўнатилади. 

Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Ҳусановнинг собиқ клубига Англиядан ғалати таклиф келди

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!