"Челси" узоқ кутилган трансферга яқин

Энцо Фернандес трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Бенфика"дан "Челси"га ўтиши кутиляпти. 

"The Athletic" нашри хабарига кўра, клублар ярим ҳимоячи трансфери бўйича келишиб олишлари эҳтимоли юқори. "Бенфика" келишув амалга ошган тақдирда, уни Португалияда тиббий кўрикдан ўтишига рухсат беради. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналикнинг Лиссабон клуби билан шартномасидаги товон пули 120 миллион еврони ташкил этади. 

Жорий мавсумда у "Бенфика" сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 6 та голли узатма амалга оширди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!